Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Саудияликлар Винисиус учун «Реал»га 1 млрд евро тўлашга рози

Саудияликлар Винисиус учун «Реал»га 1 млрд евро тўлашга рози

Фото: Championat.com

Саудия Арабистони жамоалари «Реал Мадрид» ҳужумчиси Винисиус Жуниорни қўлга киритиш учун 1 млрд евро тўлашга тайёр. Бу ҳақда Relevo хабар берди.

Манба ёзишича, €1 млрд — Саудлар учун «пул эмас».

Аслида 24 ёшли футболчи билан миллиардлик шартноманинг имзоланиши — узоқни кўзланган режа. Винисиуснинг Саудияга келиши бошқа ёш ва истеъдодли футболчиларнинг ҳам Арабистон яшил майдонларига қизиқишини оширади.

Араб футболи катталари юлдузларнинг ёшига, тўғрироғи, ёшроқларига диққатни жамлашмоқда, чунки Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган мундиал (2034) ҳам ҳадемай эшик қоқиб қолади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг