Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Милан» 9 йиллик танаффусдан сўнг Италия суперкубогини қўлга киритди

«Милан» 9 йиллик танаффусдан сўнг Италия суперкубогини қўлга киритди

Италия суперкубоги учун ўтказилган финалда суперкамбэкни уддалаган «Милан» азалий рақиби «Интер»ни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ўйинга Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёддаги «Ал-Аввал Парк» стадиони мезбонлик қилди.

Ҳисобни «Интер» футболчилари очишди: аввал Лаутаро Мартинес (45+1 дақ.), сал ўтиб Меҳди Тареми (48 дақ.). Кейин ташаббус «Милан» футболчиларига ўтди: Тео Эрнандес (52), Кристиан Пулишич (80) ва Тэмми Абраҳам (90+3).

Шу тариқа 9 йиллик танаффусдан сўнг, «Милан» Италия суперкубогини ўз тарихида 8-маротаба қўлга киритди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг