Испан нашри «Реал» ҳужум учлигига янги ном топди
УЕФА суперкубоги учун ўтган ўйиндан сўнг Испаниянинг Marca нашри қироллик клубининг Килиан Мбаппе, Винисиус Жуниор ва Жуд Беллингемдан иборат ҳужум учлигига алоҳида эътибор қаратди. Журналистлар ушбу триони БМВ дея таърифлашди.
Marca мақоласини ўқиган клуб мухлисларга «Реал» учлиги ва машҳур немис машинаси — BMW тезлиги қиёслангани албатта ёқди.
Эслатиб ўтамиз, 15 август оқшомида «Реал Мадрид» «Аталанта»ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Европа суперкубогини олтинчи марта қўлга киритди.
Варшавадаги зафардан сўнг испан газетаси ўз мақоласига (Беллингем, Мбаппе ва Винисиус учлигини назарда тутган ҳолда) «BMW триосининг биринчи ғалабаси», дея сарлавҳа қўйди.
Ўз вақтида мадридликлар жамоасининг Гарет Бэйл, Карим Бензема ва Криштиану Роналду ҳужум учлиги британ телеканали номи сингари BBC (Bale, Benzema, Cristiano) дея таърифланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter