«Барселона»га йирик ҳисобда енгилган «Реал» украиналик дарвозабон билан хайрлашмоқчи
«Реал Мадрид» Испания чемпионатида «Барселона»га йирик ҳисобда енгилганидан сўнг украиналик дарвозабон Андрей Луниннинг хизматидан воз кечмоқчи, деб хабар берди Realmadridexclusivo.
Клуб Люк Шевалье номзодини кўриб чиқяпти, Франциянинг «Лилл» жамоаси посбони Тибо Куртуадан сўнг «Реал»нинг асосий дарвозабонига айланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» ўз уйида кечган эл-класикода «Барселона»га 0:4 ҳисобида енгилганди.
Испания Ла Лигаси турнир жадвалида «Барселона» 30 очко билан яккапешқадамлик қилмоқда. «Реал» — иккинчи (24), «Вилярреал» — учинчи (21) ўринда.
Лунин 2018 йилдан буён «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жамоа билан икки марта Испания чемпиони, икки марта Чемпиоанлар лигасини ютган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter