ЕЧЛ. Гранд жамоалар қийинчиликка дуч келишди

Европа Чемпионлар Лигаси ўтиш босқичида жавоб баҳслари ўтказилди. «Бавария» «Селтик»ка қарши ўйинда қийинчиликка дуч келди ва 90+4-дақиқаги гол эвазига мувозанатни тиклади ҳамда нимчоракфиналга йўл олди.
«Брюгге» кутилмаганда «Аталанта»ни, «Фейеноорд» эса «Милан»ни турнирдан чиқариб юборди.
«Бенфика» ҳам «Монако» билан баҳсда қийинчилик билан 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритди.
ЕЧЛ. 1/8 финалга ўтиш босқичи. 18 феврал
Бавария — Селтик 1:1
Голлар: Дэвис (90+4) — Кюн (63).
Биринчи ўйин — 2:1.
Аталанта — Брюгге 1:3
Голлар: Лукман (46) — Талби (3, 27), Ютгла (45+3).
Биринчи ўйин — 1:2.
Бенфика — Монако 3:3
Голлар: Актуркўғли (22), Павлидис (76, пеналти), Кўкчу (84) — Минамино (32), Бен-Сегир (51), Иленикҳена (81).
Биринчи ўйин — 1:0.
Милан — Фейеноорд 1:1
Голлар: Хименес (1) — Карранса (73).
Биринчи ўйин — 0:1.
Бугун яна тўрт жуфтликда ғолиблар аниқланади: Боруссия Д — Спортинг Л, ПСЖ — Брест, Реал Мадрид — Манчестер Сити, ПСВ — Ювентус.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter