Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатида зафар қучишди

Дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатида зафар қучишди

Пойтахтимиз мезбонлигида ўтган дзюдо бўйича Ҳарбийлар ўртасидаги 42-Жаҳон чемпионати ўз якунига етди.

Уч кун давомида «Юнусобод» спорт мажмуасида дунёнинг 30 дан ортиқ давлатидан 400 нафарга яқин ҳарбий дзюдочилар жаҳон чемпионати медаллари учун баҳс олиб боришди. Яккалик мусобақасида 5 та олтин, 5 та кумуш, 3 та бронза медалини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси якунда умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритганди.

Кеча жаҳон чемпионатининг сўнгги куни жамоавий беллашувлар ташкил этилди. Аёллар ўртасидаги баҳсларда қизларимиз жаҳон чемпионига айланишди. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси финалда франциялик дзюдочиларни 3:1 ҳисобида енгишди.

Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси эса муросасиз кечган финал учрашувида мўғулистонлик ҳарбий дзюдочиларга 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди. Ҳал қилувчи бешинчи беллашувда Артём Штурбабин рақибига ютқазиб қўйди.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг