Муҳаммадсодиқ Содиқов жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди
Тожикистонда якунига етиб бораётган дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси олтин медалга сазовор бўлди. -100 кг вазн тоифасида иштирок этган Муҳаммадсодиқ Содиқов барча рақибларини мағлубиятга учратди.
Юртдошимиз финалда дзюдо ватани — Япония вакили Нозому Микидан устун келди.
Ўзбекистон терма жамоаси яккалик беллашувларини 1 та олтин ва 3 та бронза медали билан якунлади. Эртага аралаш жамоавий дастурдаги баҳслар ўтказилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter