Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дзюдо. Ўзбекистон терма жамоаси Италияга мағлуб бўлди

Дзюдо. Ўзбекистон терма жамоаси Италияга мағлуб бўлди

Париж Олимпиадасида дзюдо бўйича мусобақаларнинг аралаш жамоавий тури бўйича чорак финал босқичи бўлиб ўтди.

Италия билан беллашган Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобда олдинда бораётиб устунликни бой бериб қўйди.

Дастлаб, Муроджон Йўлдошев (-73 кг) Мануэл Ломбардони қўшимча дақиқаларда мағлубиятга учратди. Иккинчи бўлиб татамига чиққан Гулноза Матниязова Савита Руссодан устун келди.

Учинчи баҳсда Давлат Бобонов сўнгги сонияда Кристиан Парлатига имкониятни бой бериб қўйди: 2:1.

Навбатда баҳсга чиққан Ирисхон Қурбонбоева ҳамда Алишер Юсуповлар ҳам мағлубиятга учрашди.  Ҳисоб – 2:3.

Ҳал қилувчи баҳсда Шукуржон Аминова вазиятни ўзгартира олмади ва жамоа 4:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Энди ўзбекистонликлар бронза учун ўтиш турнирида қатнашади. Унда Жанубий Корея рақиб бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг