«Барселона» стадионида икки мамлакат ишчилари муштлашди
Барселонадаги «Камп Ноу» стадиони қурилишида ишлаётган румин ва албан ишчилари ўртасида жанжал чиқди. Олти киши жароҳат олган, муштлашувда қатнашганларнинг кўпчилиги ишдан ҳайдалди, деб хабар берди Cope нашри.
Жанжалга нима сабаб бўлгани номаълум.
Манбага кўра, бу биринчиси эмас, ярим йил аввал ҳам муштлашув чиқиб, икки ишчи жароҳатланганди.
«Барселона» стадионини қайта таъмирлаш анчадан буён давом этяпти, клуб уй ўйинларини «Монжуик» стадионида ўтказмоқда.
Янгиланган арена 2024 йил якунида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган эди, бироқ сана кечиктирилди. Катта эҳтимол билан «кўк-анорранглилар» 2025 йилнинг февралига бориб янги «Камп Ноу»да илк ўйинини ўтказиши мумкин. Стадионда қурилиш кечаю кундуз давом этмоқда.
Каталонияликлар Ла Лига турнир жадвалида етакчилик қилмоқда. Флик бошчилигидаги «Барселона» сўнгги 10 ўйиннинг 8 тасида ғалаба қозонган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter