Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ЙПХ ходимини уриб юборган фуқарога нисбатан жиноий иш очилди

ЙПХ ходимини уриб юборган фуқарога нисбатан жиноий иш очилди

Бир муддат олдин Бухоро вилояти Жондор туманида фуқаро бошқарувидаги автомашина билан ЙПХ ходимини уриб юборгани ҳақида хабар берилган эди.

Маълум қилинишича, ҳолат жорий йилнинг 28 январь куни 12:34 ларда туман марказида содир бўлган. Унда хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими қоидани бузиб, бошқа ҳаракат иштирокчиларига халақит бериб тўхтаб турган Cobalt ҳайдовчисига нотўғри тўхтаб турганлиги ва ушбу қоидабузарлик юзасидан унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштиришини маълум қилган.

Шундан сўнг, 1980 йилда туғилган ҳайдовчи ЙПХ ходимининг қонуний талабини бажармасдан ходимнинг устига автомобилни бошқариб, уни уриб юборган ҳамда ушбу йўналишда ҳаракатланиб келаётган Matiz билан тўқнашган.

Натижада, ЙПХ тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти Жондор тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи ушланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг