Японияда кучли зилзила юз берди
13 январ куни Япония жануби-ғарбида 6,6 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда мамлакат метеорология агентлиги маълум қилди.
Зилзила Миядзаки, Синтоми ва Таканабэ префектураларини қамраб олган, унинг маркази денгизнинг Кюсю ороли соҳилига яқин қисмида, 36 км чуқурликда жойлашган.
Ер қимирлаши оқибатида жароҳатланганлар ёки бузилишлар бўлгани ҳақида хабар келиб тушмаган. Фақат Миядзаки ва Коти префектуралари яқинида баландлиги 20 сантиметрга яқин кичик цунами кузатилган.
Ҳодиса сабабли Кюсю оролидан ўтувчи юқори тезликли темир йўлда қатнов вақтинча тўхтатилди. Маҳаллий АЭСларда меъёрдан четга чиқиш кузатилмади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter