Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Япония коронавирусга қарши қарийб 2 млрд долларлик дориларни йўқ қилади

Япония коронавирусга қарши қарийб 2 млрд долларлик дориларни йўқ қилади

Фото: Report.az

Kyodo агентлиги хабар беришича, Японияда коронавирус (COVID-19)га қарши илгари сотиб олинган катта миқдордаги дорилар йўқ қилинади. Дори-дармонларнинг умумий қиймати 300 млрд иена (1,93 млрд) атрофида.

Йўқ қилинадиган воситалар — перорал қўлланилувчи Xocova (Shionogi компанияси маҳсулоти) ва Lagevrio (Merck) дорилари ҳамда Paxlovid (Pfizer) таблеткалари.

Бу дорилар 5,6 млн кишига етган бўларди. Коронавирус пандемияси пайти сотиб олинган дориларнинг аксарияти фойдаланилмай қолди ва утилизация қилинади.

Аввалроқ AstraZeneca фармацевтика компанияси, COVID-19 га қарши ўз вакцинаси ён таъсирлар келтириб чиқаргани (қонда тромблар ҳосил қилган) сабабли судлашувдан сўнг, дунё бўйлаб вакциналарини қайтариб олишни бошлаганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг