Хориждаги ўзбекистонликларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кучайтирилади
Хориждаги фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликлари самарали ҳимоя қилиниши кучайтирилади.
Бу борада жорий йил 4 декабрь куни Президент томонидан имзоланган ЎРҚ-1009-сон қонун билан Жиноят-процессуал кодексига қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.
Қонун билан кодекс хорижий давлат судининг қарори тан олиниши ва ижрога қаратилишини, озодликдан маҳрум этилган шахсни жазони ўташни давом эттириш учун, шунингдек ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган шахсни мажбурий даволашни давом эттириш учун, қабул қилиб олишни ҳамда хорижий давлатга беришни назарда тутувчи янги боб билан тўлдирилмоқда.
Шунингдек, озодликдан маҳрум этилган шахсларни ва ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахсларни қабул қилиб олиш ҳамда бериш асослари, суд жараёни иштирокчиларининг процессуал мақоми белгиланмоқда.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter