Хоразмда пиёданинг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи қидириляпти. Топганга мукофот ваъда қилинган
Хоразм вилояти ИИБ Урганч-Хонқа автомобиль йўлида пиёданинг ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ содир этиб, тенрговдан яшириниб юрган ҳайдовчини қидиряпти.
Маълум қилинишича, 2024 йил 18 июнь куни соат тахминан 01:45 да Урганч-Хонқа автомобиль йўлининг 3-километрида йўл чеккасида пиёда ҳаракатланиб бораётган, Хонқа туманининг «Бунёдкор» маҳалласида яшаган, 1989 йилда туғилган Х.Эгамбердиевни номаълум автомашина уриб юборган ва ҳайдовчи биринчи тиббий ёрдам кўрсатмасдан ҳодиса жойидан қочиб кетган.
Х.Эгамбердиев эса олган оғир тан жароҳатлари туфайли ҳодиса жойида вафот этган.
Хозирги кунда йўл-транспорт ҳодисасини содир этган ҳайдовчи ва унга тегишли автомашинани аниқлаш ва ушлашга қаратилган қидирув-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Вилоят ИИБ жиноятни фош этишда яқиндан ёрдам берган шахс 10 млн сўм миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланишини ҳамда унга тегишли маълумотлар сир сақланишини айтмоқда.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир қилган шахс тўғрисида бирон-бир маълумотга эга бўлган фуқаролардан эса 102; 62 220-40-14; 97-602-02-22; 90-713-08-13 рақамли телефонлар орқали хабар беришлари сўраляпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter