Хивада ИҲТга аъзо давлатлар расмлари кўргазмаси очилди
Бугун, 2 июнь куни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов, Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Хусрав Нозири, Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти (ИСEССО) бош директори Салим ал-Малик, Хива шаҳри ҳокими Темур Давлетов, Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев Хивани Ислом дунёсининг туризм шаҳри деб эълон қилингани муносабати билан халқаро тадбирлар доирасида ташкил этилган расмлар кўргазмаси билан танишдилар.
«Ислом дунёсининг муқаддас қадамжолари» мавзусида очилган расмлар кўргазмасида Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг муқаддас қадамжолари тасвирланган расмлар намойиш этилмоқда. Жами 60 та асарнинг ҳар бирида Ислом дунёси учун бетакрор ва аҳамиятли зиёратгоҳлар тасвирланган.
Кўргазма ташриф буюрувчиларга Ислом давлатларининг маданий ва маънавий мероси билан танишиш, уларнинг диний анъаналари ва тарихи муҳитига шўнғиш имкониятини беради.
Асарлар Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар рассомлари томонидан яратилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter