Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Венесуэла сайлов комиссияси Мадуронинг ғалабасини эълон қилди

Венесуэла сайлов комиссияси Мадуронинг ғалабасини эълон қилди

Николас Мадуро.

Фото: Интерфакс

Венесуэла сайлов комиссияси кеча, якшанба куни ўтказилган президентлик сайловида амалдаги давлат раҳбари Николас Мадуро ғалаба қозонганини эълон қилди.

Мадуро ва унинг Венесуэла ягона социалистик партияси назорати остидаги Миллий сайлов кенгаши баёнотига кўра, сайлов варақаларининг 80 фоизи ҳисоблаб чиқилганидан сўнг, амалдаги президент 51,2 фоиз, бирлашган мухолифат номзоди Эдмундо Гонсалес 44 фоиз овоз тўплаган.

Натижалар эълон қилиб бўлингач, Мадуро ўз ғалабаси — тинчлик ва барқарорлик тантанаси эканини айтди.

Марҳум президент Уго Чавеснинг сафдоши ва шогирди — Николас Мадуронинг 11 йиллик президентлик даврида Венесуэланинг бинойидек иқтисодиёти батамом инқирозга учради.

Сўровномалар натижаларига асосланган мухолифат вакиллари аслида президентлик сайловида Эдмундо Гонсалес зафар қозониши кераклигини айтишмоқда. Сўровномалар ва экзитполлар Гонсалеснинг Мадуродан катта устунликка эгалигини кўрсатаётганди. Ҳозирги сайлов натижалари худди 2018 йилгиси каби сохталаштирилган, дейишмоқда мухолифатчилар.

Сайлов тугаб, натижалар эълон қилинмасидан аввалроқ Эдмундо Гонсалес Х ижтимоий тармоғида: «Натижаларни яшириб бўлмайди. Мамлакат тинч йўл билан ўзгаришларни танлади», — деб ёзганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг