Uzbekistan Airways авиакомпанияси самолётида ўғрилар ушланди
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг 2024 йил 15 август куни Тошкент – Куала-Лумпур (Малайзия) йўналиши бўйича амалга оширган қатновида (HY553) йўловчиларнинг қимматбаҳо буюмларини ўғирлашга уриниш содир бўлди. Бу ҳақда авиакомпания хабар берди.
Қайд қилинишича, самолёт Куала-Лумпурга етиб боргач, ҳаво кемаси экипажи томонидан полиция чақирилган. Экипаж ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари билан биргаликда ҳаво кемасини кўздан кечириш жараёнида барча буюмлар топилган. Гумон қилинган чет эл фуқаролари шу жойнинг ўзида ушланган ва вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Малайзия полиция хизматига олиб кетилган.
Авиакомпания йўловчиларнинг қўл юки учун жавобгар эмаслигини, қимматбаҳо буюмлар ва пул маблағлари ҳар доим йўловчининг ўзида туриши кераклигини эслатган. Бундан ташқари, жомадонларни қатъий равишда ўриндиқ тепасида жойлаштириш тавсия этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter