Туркияда қўлбола ароқдан вафот этган ўзбекистонликлар сони 10 нафарга етди
Жорий йилнинг 14 январь куни Истанбулда 2 нафар туркманистонликнинг қалбаки спиртли ичимликлар ишлаб чиқариб истеъмолга киритгани ва натижада жами 38 киши заҳарлангани, жумладан, 6 нафар (беш эркак ва бир аёл) ўзбекистонлик вафот этгани хабар қилинган эди.
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабарига кўра, ароқдан заҳарланиб вафот этган Ўзбекистон фуқаролари сони яна 4 нафарга ортган.
«15 январ куни Истанбул шаҳридаги Бош консулхонамизга тўрт нафар фуқаромизнинг (барчаси эркак киши) сохта спиртли ичимлик истеъмол қилиш натижасида вафот этганлиги бўйича мурожаатлар келиб тушди», – деб ёзади дипломатик ваколатхона.
Бош консулхона дипломатлари ушбу ҳолат юзасидан Истанбул соғлиқни сақлаш, суд-тиббий экспертиза бошқармаси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан доимий алоқа ўрнатган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter