Трамп учун янги самолёт армон бўлиб қолади

Boeing компанияси томонидан АҚШ президенти учун ясалаётган самолёт 2029 йилда ёки ундан ҳам кейинроқ тайёр бўлади. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Оқ уйдаги юқори лавозимли шахсга кўра, айрим ишлаб чиқарувчилар фаолиятини тўхтатгани сабабли Boeing компанияси президент самолёти учун бутловчи қисмлар таъминотида муаммога йўлиққан.
Қолаверса, ошиб бораётган таҳдидлар шароитида янги самолётга қўйилаётган талаблар ҳам ўзгарган.
Эслатиб ўтамиз, Трамп президент самолётини янада сиғимлироқ Boeing 747-8 га алмаштириш дастурига (олдинги президентлик даврида) 2016 йилда киришган, аммо орадан саккиз йил ўтиб ҳам самолёт тайёр бўлмади.
Энди эса самолёт камида 2029 йилда чиқиши мумкин дейилмоқда, бироқ, маълум сабабларга кўра, ундан АҚШнинг бошқа президентлари фойдаланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter