Тошкентда йўловчи ташувчи иккита автобус тўқнашиб кетди
Бугун 25 сентябр куни соат 06:45 ларда, Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани Қурувчилар кўчасида йўловчи ташувчи иккита «Ютонг» русумли автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди.
Берилган расмий маълумотга кўра, 12-Автобус саройи филиали тасарруфидаги 117-сонли йўналиш ҳайдовчиси А.Й. бошқарувидаги автобус Янги ҳаёт тумани Хонабод кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган вақтда, тартибга солинмаган темирйўл кесишмасига етмасдан Қурувчилар кўчаси улгуржи бозор бекатига бурилаётган вақтда, 1-Автобус саройи филиали тасарруфидаги 55-сонли йўналиш ҳайдовчиси Ш.Ш. бошқарувидаги автобус билан тўқнашув содир этган.
Дастабки маълумотга кўра, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олганлар йўқ, автобуслар техник шикастланган.
Ҳозирда содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ Ҳаракат хавфсизлигини назорат қилиш бўлими томонидан хизмат текшируви ўтказилиши белгилагани ҳамда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ инспекторлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter