Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда «Олтин маркази» назоратчиси калтакланди: ИИББ жиноят иши қўзғатди

Тошкентда «Олтин маркази» назоратчиси калтакланди: ИИББ жиноят иши қўзғатди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган безорилик иши бўйича пойтахт ИИББ расмий маълумот берди.

Унга кўра, жорий йилнинг 23 август куни Чилонзор туманидаги «Олтин маркази» олдида 1984 йилда туғилган А.Ш. Malibu русумли автомашинада автотураргоҳга кирмоқчи бўлган. Бироқ автотураргоҳ назорати ходимлари автотураргоҳда жой йўқлигини маълум қилишган ва автомашинада келган фуқаролар ҳамда назорат бўлими ходимлари ўртасида оғзаки тортишув бошланган.

Шундан сўнг А.Ш. ўзининг танишлари 1986 йилда туғилган С.Ш., 1982 йилда туғилган Р.Н., 1979 йилда туғилган М.Ш., 1989 йилда туғилган С.М.ларни чақирган ва улар жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан автотураргоҳ олдида жанжал кўтаришган. «Олтин маркази»да қоровул бўлиб ишловчи 1986 йилда туғилган Ғ.И. ва 1981 йилда туғилган А.К.ларни урган вақтида, марказ назорат бўлими ходими 1995 йилда туғилган Ж.И. уларнинг безорилик ҳаракатига чек қўйиш мақсадида ажратмоқчи бўлган. Натижада ушбу шахслар ўз фуқаролик бурчини бажараётган Ж.И.ни уриб тан жароҳати етказишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси («Безорилик») билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумон қилинувчилар процессуал тартибда ушланган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг