Тошкентда «Автомобилсиз кун»ни эълон қилиш режалаштириляпти
Президентнинг тегишли фармони лойиҳаси билан жамоатчилик вакиллари ва экофаолларнинг экологияга автомобиллардан чиқинди газлар таъсирини камайтириш мақсадида Тошкент шаҳрида ойнинг бир иш куни давомида автомобиллар ҳаракатланишини қисқартиришга қаратилган «Автомобилсиз кун» жамоатчилик лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқулланиши мумкин.
Бунда, биноси Тошкент шаҳрида жойлашган барча республика ва ҳудудий ижро этувчи органларининг раҳбар ходимлари ва ходимлариги жамоат транспортида иш жойига келиши орқали аҳолига намуна кўрсатиб бориш вазифаси юкланади.
Мазкур тартибнинг тўлиқ, сифатли ва сўзсиз бажарилиши учун экология ва транспорт вазирликлари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги масъул этиб белгиланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳужжат хали лойиҳа бўлиб, юридик кучга эга эмас.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter