Тошкентда 6 ёшли боғча тарбияланувчиси «қиз болача» кийинтириб рақсга тушишга мажбурланган
Болалар омбудсмани келиб тушган мурожаат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига сўров юборган ва ўрганишлар натижасига кўра, Тошкент шаҳридаги Миробод тумани МТТ ходимаси ишдан олинди.
Маълум бўлишича, Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида яшовчи И.К. (эркак) ўз мурожаатида вояга етмаган ўғли Я.К. (2016 йилда туғилган) Тошкент шаҳридаги Миробод тумани МТТ тарбияланувчиси эканлигини, 2022 йилда тарбиячи ўғлига қизлар кийимини кийдириб, лаб ва юзларини бўяб, аёллар рақсини ижро эттиргани, бу билан ўғлининг шаъни ва қадр-қимматини камситгани, бундай саҳна кўринишлари ҳақида уни ота сифатида огоҳлантирмай, рухсатини олишмагани, бу воқеадан «Телеграм» ижтимоий тармоғи орқали унга келган фото ва видео тасвирлардан хабар топганлигини билдириб, боласининг бузилган ҳуқуқлари тикланишида ёрдам сўраган.
Болалар омбудсмани сўрови асосида мазкур ҳолат Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўрганилди.
Ўрганиш натижаларига кўра, Я.К. қатнашган тадбирда саҳна кўринишини ташкилаштирган тарбиячи Х.Қ. эканлиги ва болага оид бу саҳна хусусиятлари юзасидан отадан рухсат олмагани аниқланиб, тарбиячига нисбатан Меҳнат Кодексининг 157-моддаси (Меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиш) билан меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter