Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент кўчаларида ташкил этиладиган пулли автотураргоҳларнинг янги эгаси маълум қилинди

Тошкент кўчаларида ташкил этиладиган пулли автотураргоҳларнинг янги эгаси маълум қилинди

Кеча, 17 декабрь куни E-auksion платформасида Тошкент шаҳри кўчалари бўйлаб пулли автотураргоҳларни ташкил этиш ҳуқуқи учун такрорий савдо якунланди.

Аукционда 62,93 миллиард сўм (бошланғич 57,2 млрд сўм) таклиф қилган «Streetpark Systems» компанияси ғолиб деб топилган.

Мазкур лот жорий йил 25 ноябрь куни ҳам савдога қўйилган ва «Balcomuz» 120,15 млрд сўм таклифи билан ғолиб чиққан эди. Бироқ айни пайтда E-auksion платформасида шартнома тасдиқланмагани сабабли «мол-мулк сотилмаган»и кўрсатилган. 

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида автотранспорт воситаларининг пулли йўл четида автомобил тўхтаб туриш жойларини ташкил этиш бўйича жами 262,8 минг квадрат метр майдон (узунлиги 111,6 километр бўлган 86 участка)ни ижарага бериш режалаштирилган.

Шунингдек, аукцион ғолиби ижара шартномаси тузилган кундан бошлаб ушбу объектларга 2 йил мобайнида 5 миллион АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда инвестициялар киритиши керак.

Маълумот учун, аукцион шартларига кўра, ғолиб 5 иш куни ичида оператор хизмат ҳақига етарли маблағни тўламаган ёки ижара шартномасини имзолашни рад этган тақдирда, аукционнинг салоҳиятли ғолибига оператор хизмат ҳақига етарли маблағни тўлаш учун 5 иш кунлик муддат берилади. Ушбу муддат давомида салоҳиятли ғолиб тўловни амалга оширса, аукцион ғолиби деб эътироф этилади ва унга тегишли Низомда белгиланган тартибда баённома расмийлаштирилади. Салоҳиятли ғолиб тўламаганда ёҳуд мавжуд бўлмаганда, лот такрорий аукцион савдоларига чиқарилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг