Пойтахтда юз берган ЙТҲ оқибатида 18 ёшли ҳайдовчи вафот этди
Кеча, 11 декабр соат 20:20 лар атрофида пойтахтнинг Шайхонтоҳур тумани Кўкча дарвоза кўчаси, Сузук ота маҳалла аркаси қаршисида BYD ва Equinox иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар берди.
Маълумотга кўра, 1988 йилда туғилган ҳайдовчи Р.К. бошқарувидаги BYD ва 2006 йилда туғилган А.Х. бошқарувидаги Equinox ўзаро тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида Equinox ҳайдовчиси шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспортни таъмирлаш ёки уни фойдаланишга чиқариш қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter