Ўтган ярим йилликда Тошкентда 3 мингдан ортиқ тадбиркорлик объектлари ишга туширилди – «Ўзмиллийбанк» АЖ
«Ўзмиллийбанк» АЖ Матбуот хизмати ташаббуси билан ОАВ вакиллари иштирокида Тошкент шаҳрига Пресс-тур ташкил қилинди. Пресс-турнинг асосий мақсади пойтахтда хизматлар йўналишида амалга оширилаётган сўнгги лойиҳалар билан журналистларни таништиришдан иборат бўлди. Шу боис банк ходимлари бу борадаги сўнгги таҳлилларни журналистлар билан бўлишдилар.
Рақамларга мурожаат этадиган бўлсак, давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 9 январдаги қарорига мувофиқ Тошкент шаҳрида 2024 йилда хизматлар соҳасида 1 миллион нафар аҳолини бандлигини таъминлаш белгиланган.
Бинобарин, Тошкент шаҳрида 2024 йил I ярим йилда Миллий банк тижорат банклари билан биргаликда хизматлар соҳасини ривожлантириш учун 16 триллион сўмлик маблағлари ажратилди.
Шунингдек, 3 663 та янги савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари ишга туширилди, жумладан:
- 99 та янги меҳмонхона ва ҳостеллар ва 298 та кафе-ресторанлар;
- 86 та тиббиёт клиникалари ва 136 та хусусий таълим муассасалари;
- 454 та маиший хизмат кўрсатиш ва 1 355 та савдо дўконлари;
- 1 235 та бошқа хизмат кўрсатиш объектлари ишга туширилди.
Жорий йил ўтган 6 ойида ижтимий солиқ тўлаб ўзини ўзи банд қилган 10 минг нафар фуқароларга «Бизнесга биринчи қадам» банк пластик карталари орқали жами 63 млрд.сўм микроқарзлар ажратилди.
Умуман олганда, ўтган 6 ойда Тошкент шаҳрида хизматлар соҳасида жами 296 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланди.
«Ўзмиллийбанк» АЖ давлат тижорат банклари билан биргаликда 2024 йил якунига қадар:
-23 триллион сўм кредит маблағларини йўналтириш;
-хизматлар соҳасида ўзини ўзи банд қилганл 14 минг нафар фуқароларга «Бизнесга биринчи қадам» банк пластик карталари орқали жами 70 миллиард сўмлик микроқарзлар ажратиш;
-Миллийбанк томонидан микромолиялаш хизматлари орқали аҳолини бизнесга жалб қилиш учун 40 миллиард сўмлик микрокредитлар ажратиш;
-7,5 мингта савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш режалаштирилган.
Шунингдек, хизматлар ҳажмини 243,3 трлн.сўмга ва ўсиш суръатини 120,6 фоизга етказиш ҳамда аҳоли жон бошига хизматлар ҳажмини 64 млн. сўмдан 94 миллион сўмга ошириш прогноз қилинган.
Пресс-тур иштирокчиларининг сўнгги манзили «Ўзмиллийбанк» АЖнинг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси бўлди. Бошқарма 1996 йил январда ташкил этилган бўлиб, ҳозирда 1658 нафар профессионал мутахассислар мижозларга сифатли банк хизматларини кўрсатиб келмоқда.
«Ўзмиллийбанк» АЖнинг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси томонидан жами 846,6 мингта мижозларга хизмат кўрсатилади. Шундан 822,7 мингтаси жисмоний шахслар ва 23.9 мингтаси юридик шахслар ҳисобланади. Жисмоний шахсларнинг жами депозит қўйилмалари 6246,9 млрд. сўмни ташкил этади. Тўлов пластик карточкаларидан фойдаланишда қулайликлар яратиш мақсадида жойларда 14 та банкомат, 426 та савдо терминаллари дислокация қилинган.
«Ўзмиллийбанк» АЖнинг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси томонидан ўтган 2023 йил давомида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 13 937,1 млрд.сўмдан ортиқ кредит маблағлари ажратилди.
Фуқароларнинг яшаш шароитларини яхшилаш, уй-жой билан таъминлаш учун давлат дастурлари доирасида ҳамда банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан бирламчи ва иккиламчи бозордан уй-жой харид қилиш учун 2551 нафардан ортиқ фуқароларга 1025,5 млрд сўмдан ортиқ ипотека кредитлари ажратилиб, 2551 нафардан ортиқ оилалар янги уйларга эга бўлишди.
26777 нафардан ортиқ жисмоний шахсларнинг маиший эҳтиёжлари учун, жумладан, автотранспорт воситаси сотиб олиш, уй-жойларини таъмирлаш, тўй ва бошқа оилавий маросимларини ўтказиш, таълим олиш ҳаражатларини қоплаш учун 1022,7 млрд сўмдан ортиқ кредитлар ажратилди.
Бугунги кунда «Ўзмиллийбанк» АЖ «Ўзмиллийбанк» АЖнинг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси бошқармаси таркибида 14 та Банк хизматлари маркази 9 та Банк хизматлари офислари мавжуд.
Бундан ташқари, аҳолига валюта амалиётларида қулайликлар яратиш мақсадида Тошкент шахар ҳудудида банк хизматлари марказига тегишли 107 та валюта айирбошлаш шохобчаси ва 24/7 режимда хизмат кўрсатувчи 6 та автоматлаштирилган валюта айирбошлаш шохобчаси (банкомат) хизмат кўрсатмоқда.
Пресс-тур иштирокчилари банк фаолияти билан бевосита танишиш жараёнида зарур маълумотлар билан бирга, амалий жараёнлар билан танишдилар. Мижозлар ва уларнинг кўрсатилаётган хизматлар борасидаги фикрларини ўргандилар.
Хулоса қилиб айтганда, бугун Ўзмиллийбанк нафақат мижозлар учун, шунингдек, мамлакатимиз иқтисодиёти равнақи учун ҳам ўзини масъул деб билади. Асосийси, янги ташаббус ва илғор таклифли юртдошларимизни ҳар доим молиявий қўллаб-қувватлайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter