Тошкент метросининг 5 та бекатида реконструкция ишлари бошланди
«Тошкент метрополитени» ДУК томонидан бугунги кунгача иккинчи вестибюллари ёпиқ бўлган 5 та метро бекатининг (Миллий боғ, Машинасозлар, Ўзбекистон, Ғафур Ғулом ва Юнус Ражабий) хизмат кўрсатиш фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида, ўрнатилган тартибда Ҳукумат рухсати билан қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди.
Қайд этилишича, ушбу таъмирлаш ишлари йўловчиларга қўшимча қулайлик яратиш ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш юзасидан қилинмоқда.
«Ушбу қурилиш ишларининг тугаш муддати хусусида эса, қурилиш жараёнларининг техник ҳолатига кўра қўшимча маълумот тақдим этилади», – дейилади «Тошкент метрополитени» ДУК хабарида.
Корхона берган маълумотларга кўра, Тошкент метрополитени 2021 йил бир кунда 280-300 минг йўловчига хизмат кўрсатган бўлса, 2024 йилда бу кўрсатгич 920-930 мингни ташкил этган. Шунингдек, 2024 йил якунига қадар метродан фойдаланувчи йўловчилар сони 1 миллионга етиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter