Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент метросида кафт орқали пул тўлаш йўлга қўйилди

Тошкент метросида кафт орқали пул тўлаш йўлга қўйилди

Тошкент метрополитенининг «Халқлар дўстлиги» бекатида илк маротаба кафтни сканерлаш орқали тўловни амалга ошириш тизими ишга туширилди.

Тошкент метрополитенидан фойдаланганда йўл ҳаққини тўлаш учун  банк карталари, транспорт карталари ёки QR-кодли чек олишнинг ҳожати қолмаяпти. Ўтиш жойида UZINFOCOMнинг — Palm ID, томирлар тасвирига асосланган идентификациялаш янги биометрик лойиҳаси ишга туширилди.

Кафтингизни сканер устига тутасиз ва тизим сизни идентификация қилади. Сиздан автоматик тарзда тўлов ечиб олинади. Бунинг учун сиз бир неча дақиқа сарфлаб, дастур орқали ўз шахсий маълумотларингизни киритишингиз зарур.

Жамоат транспорти фойдаланувчилари учун мобил илова ҳам ишга туширилган. Мобил илова орқали виртуал карта очилиб, пул маблағи билан тўлдирилади. Шундан сўнг тўлов учун кафтингиз кифоя қилиб, ҳеч қандай интернетсиз, карта ёки, QR-кодли чекларсиз тўловни амалга ошира оласиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг