Сречко Катанец: «Ўша баҳсда биз 11 нафар аскарга қарши ўйнадик»
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец сафарда Қирғиз Республикаси терма жамоасига қарши учашув олдидан матбуот анжуманида журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.
—Тайёргарлик яхши ўтди, эртанги ўйинга тайёрмиз. Жаҳон чемпионатига йўл олиш учун ҳар бир учрашувда яхши натижа қайд этишимиз шарт, — деди бош мураббий. — Биз қўшнилармиз, ўртадаги масофа жуда яқин ва икки мамлакат ўртасидаги масофани бор-йўғи бир соатда босиб ўтдик. Футболчиларга адаптация учун ҳеч қанча вақт керак бўлгани йўқ.
Сречко Катанец футболчиларнинг жисмоний ҳолати ёмонлиги ўтган ўйиндан сўнг ортда қолганини билдирди: «Ўша баҳсда (Шимолий Кореяга қарши – таҳр.) биз 11 нафар аскарларга қарши ўйнадик дейишимиз мумкин. Улар жисмоний жиҳатдан яхши ҳолатда эдилар. Биз кўплаб вазиятлар яратдик. Ўйлайманки, эртанги баҳсда ҳам устунликка эришамиз».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter