Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сирлар ошкор бўлмоқда. Анжелина Жоли турмуш ўртоғини нега судга берди?

Сирлар ошкор бўлмоқда. Анжелина Жоли турмуш ўртоғини нега судга берди?

Голливуд актрисаси Анжелина Жоли ўзининг собиқ турмуш ўртоғи Брэд Питтга нисбатан оилавий зўравонлик бўйича судга мурожаат қилди. Бу ҳақда The New York Times газетаси маълум қилди.

Актрисанинг адвокати судга маълум қилишича, унинг турмуш ўртоғи Жолидан вино заводидаги улушини сотиш бўйича музокараларни ошкор қилишини талаб қилиб, актрисага жисмонан ва руҳан зўравонлик қилган.

Жолининг даъво аризасида 2016 йилнинг сентябрь ойида юз берган можаро тафсилотлари очиб берилган. Қайд этилишича, ўшанда актёрлар олти нафар боласи билан Франциядан Калифорнияга шахсий самолётда боришган. Даъвода айтилишича, Питт болалардан бирини бўғган, иккинчисининг юзига мушт туширган ва Жолининг бошидан ушлаб, силкитган. Брэд Питт хотинига пиво, кейин эса болаларига пиво ва қизил вино сепган.

The New York Times нашрининг ёзишича, актриса воқеадан бир неча кун ўтиб ажрашиш учун ариза берган.

Маълумот учун, жорий йилнинг июнь ойида Брэд Питт Анжелина Жолини қасос олиш мақсадида россиялик олигарх билан тил бириктирганликда айблаган эди. Маълум бўлишича, Питтнинг рафиқаси унга тегишли бўлган Chateau Miraval вино заводидаги улушини 2021 йилда сотган ва буни ундан атайин яширган. Бу сир ошкор бўлгач Питт бундан ғазабланган. Акциянинг харидори россиялик олигарх ва алкоголь магнати Юрий Шефлер бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг