Синфдан бола зўрлик билан олиб чиқиб кетилди
Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманидаги мактабда содир бўлган мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилмоқда.
Аниқланишича, жорий йилнинг 5 сентябр куни Элликқалъа туманидаги 28-мактабнинг 1-синф ўқувчиси Х.Ё. (ўғил бола)нинг онаси С.Ш. дарс жараёнини бузган ҳолда синфга кириб бориб, ўқитувчи уни тўхтатишга уринишига қарамасдан, куч ишлатиб мажбуран ўғлини синфдан олиб кетган.
Ҳолат юзасидан С.Ш ва бошқа шахларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид тегишли ҳужжатлар тўпланиб, судга юборилган.
Бугун, 20 сентябр куни мазкур иш судда кўриб чиқилмоқда.
Ушбу вазият боланинг ким билан яшашига оид қариндошлар ўртасидаги низо оқибатида юзага келган бўлиб, мазкур масала юзасидан ҳужжатлар суд тартибида ҳал қилиниши учун тақдим этилган.
Х.Ё.нинг ҳозирда таълим олиш ҳуқуқи тикланиб, бола мактабда ўқишини давом эттирмоқда.
Ҳолат юзасидан қўшимча ахборот берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter