Шоир Баҳодир Исо 69 ёшида вафот этди

Бугун, 25 феврал куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Баҳодир Исо вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси хабар берди.
Баҳодир Исо 1956 йилда Фарғона вилояти Риштон туманидаги Дўтир қишлоғида туғилган. 1977 йилда Фарғона педагогика институтини тугатган. Бироқ фаолиятини асосан адабиётга, санъатга боғлаган.
Унинг шеърлари, достонлари Ўзбекистоннинг барча матбуотларида, коллектив тўпламларда чоп этилган. У 1988 йилда нашр этилган «Хайрли тун» шеърий тўплами билан мухлисларга яхши танишдир.
«Xabar.uz» марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter