Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Селда оқиб кетган яна бир қирғизистонликнинг жасади Андижондан топилди

Селда оқиб кетган яна бир қирғизистонликнинг жасади Андижондан топилди

Жорий йил 14 июл куни Қирғизистон Республикаси Ўш шаҳрининг қатор қишлоқларида сел ҳодисаси кузатилди. Кучли сув оқимлари автомобилларни оқизиб кетган, шаҳар инфратузилмасига жиддий зарар етказган. Сел оқибатида беш киши, жумладан бир бола ҳалок бўлган эди.

Мамлакат ФВВ селда ҳалок бўлган фуқаролардан бири – 1985 йилда туғилган Б.А. (аёл)нинг жасади Ўзбекистон қутқарувчилари томонидан Андижон шаҳридаги каналдан топилганини маълум қилди.

Маълумотларга кўра, 14 июл куни қидирувдаги аёлни Ўш шаҳри марказий бозоридан сел олиб кетган. Шундан буён фуқаро бедарак йўқолганлар рўйхатига киритилган бўлган.

Эслатиб ўтамиз, бир муддат олдин 6-7 ёшлар чамасидаги қиз боланинг жасади ҳам Андижондаги Шаҳрихонсой сойидан топилгани хабар қилинган эди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг