Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сахалинда ит аэропортда эгасини тўрт кундан бери кутмоқда

Сахалинда ит аэропортда эгасини тўрт кундан бери кутмоқда

Россиянинг Сахалин вилоятида «Хачико» ити уни ташлаб кетган хўжайинини аэропорт яқинида тўрт кундан бери кутмоқда. Бу ҳақда Tourdom.ru хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, йўловчилар Южно-Сахалинск аэропорти яқинида тўрт кундан бери ҳаво бандаргоҳи бўйлаб айланиб юрган итни кўрган. Шу билан бирга, ит йўловчилар оломонидан кимнидир топишга ҳаракат қилмоқда. Ҳайвон ҳудудни тарк этмайди ва топилган емаклар билан озиқланади - бу вақт ичида у кўп вазн йўқотди. 

Сахалиндаги жароҳатланган ҳайвонларга ёрдам бериш жамғармаси «Бездомных.нет»нинг тахминига кўра, итнинг эгаси бошқа ҳудудга учиб кетган ва уни аэропорт яқинида қолдирган. Энди ҳайвонга уй ёки ҳомий излашмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг