Саудиялик мутахассислар Ўзбекистонда жарроҳлик амалиёти ўтказмоқда
Подшоҳ Салмон номидаги инсонпарварлик ёрдами маркази ташаббуси доирасида Саудия Арабистонидан йигирмадан зиёд малакали мутахассис Ўзбекистонга келди.
Саудиялик шифокорлар ўзбекистонлик ҳамкасблари билан биргаликда мураккаб кардиожарроҳлик амалиётларини ўтказмоқда. Бир ҳафта мобайнида ўтказилган амалиётларнинг барча харажатлари хайрия фонди томонидан қопланади.
Лойиҳа бошланиши олдидан Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида ташкил этилган учрашувда Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Даврон Султонов, Ташқи ишлар вазирлигининг масъул ходимлари ва Саудия Арабистонининг юртимиздаги элчиси Юсуф ал-Утайбий қатнашди.
Сўзга чиққанлар мазкур хайрия ташаббусини ижобий баҳолаб, Ўзбекистонда тиббиёт соҳасини ривожлантиришда халқаро ҳамкорликнинг роли катта эканини таъкидлашди.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил август ойида Саудия Арабистонига давлат ташрифи якунида муҳим соҳалар қатори соғлиқни сақлаш йўналишида ҳам ҳужжатлар имзоланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter