Саудия Арабистони ўзбекистонликлар учун виза талабларини енгиллатиши мумкин
Саудия Арабистони ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасида консуллик-ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатлашувларни ўтказиш ва Ўзбекистон фуқароларини виза талабларидан озод қилиш истиқболлари муҳокама қилинди.
«Дунё» АА берган хабарга кўра, жорий йилнинг 21 майида Ўзбекистон элчиси Нодиржон Тургунов Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирининг консуллик масалалари бўйича ўринбосари Али ал-Юсуф билан учрашув ўтказган.
Учрашувда, шунингдек Али ал-Юсуф Ўзбекистоннинг минтақада илғор ривожланиб бораётганини ва бир қатор йирик тадбирларга мезбонлик қилаётганини эътироф этди.
Хусусан, жорий йил апрель ойида Тошкент шаҳрида «Марказий Осиё — Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг иккинчи йиғилиши юқори даражада бўлиб ўтгани таъкидланди. Шунингдек, шу йил март ойида Ар-Риёз шаҳрида икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси ҳам муваффақиятли ўтгани қайд этилди.
«2023 йил 1 январь ойидан бошлаб Саудия фуқароларига Ўзбекистонга 30 кун муддатда визасиз кириш тартибини жорий этилгани бизни жуда қувонтирди. Бу ўз ўрнида сайёҳлар оқимини ошишига, ўзаро савдо ҳажмининг ортишига туртки бўлмоқда», – дейди Саудия Арабистони ТИВ раҳбари ўринбосари.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter