Саудия Арабистони ишдан ҳайдаладиган мураббийга 30 миллион евро тўлайди
Италиялик мураббий Роберто Манчини Саудия Арабистони терма жамоасидан четлатилса 25-30 миллион евро олади, деб хабар бермоқда Calcio e Finаnza.
Мутахассис билан келишув 2026 йилнинг ёзига қадар тузилган, бироқ саудияликлар ҳозироқ у билан хайрлашмоқчи. Томонлар ҳамкорликни тўхтатиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Манчини бир мавсум Россиянинг «Зенит» клубини бошқарган. У билан бирга клуб 2017-2018 йилги мавсум якунида Россия чемпионати турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллади.
2023 йилда Манчини Италия термаси билан 2024 йилгача амал қиладиган шартномасини бекор қилди. Унинг бошчилигида Италия терма жамоаси Евро-2020да ғалаба қозонди ва мағлубиятсиз кетма-кет 37 ўйин ўтказиб, жаҳон рекордини ўрнатди.
Саудия Арабистони терма жамоаси ҳозирда ЖЧ-2026 саралаш гуруҳида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа Япония ва Австралиядан ортда қолмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter