Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россияда кўпхотинлиликка рухсат бекор қилинди

Россияда кўпхотинлиликка рухсат бекор қилинди

Россия Мусулмонлар диний бошқармаси Уламолар кенгаши кўпхотинлиликка рухсат берувчи фатвони бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда кенгаш раиси Шамил Аляутдинов ўзининг Телеграм-каналида хабар берди.

Унинг таъкидлашича, фатвони бекор қилиш қарори Бош прокуратура сўрови, шунингдек, жамоатчиликнинг муносабати билан боғлиқ.

Аввалроқ Уламолар кенгаши эр барча хотинларга адолатли ва тенг муносабатда бўлиши шарти билан Россия мусулмонларига тўрттагача диний никоҳга киришга рухсат берганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг