Россия «Толибон»ни қора рўйхатдан чиқарди

17 апрель, пайшанба куни Россия Федерацияси Олий суди Бош прокурорнинг Россияда «Толибон» ҳаракати фаолиятини тақиқлашни тўхтатиб туриш ҳақидаги маъмурий даъвосини қаноатлантирди.
Қарор дарҳол кучга киради, яъни «Толибон» террорчилик ташкилотлари рўйхатидан чиқарилади. Олий суд мажлиси ёпиқ эшиклар ортида ўтган.
Афғонистонда 2021 йилда ҳокимият тепасига келган «Толибон» ҳаракати 2003 йилда БМТ Хавфсизлик кенгаши уни тегишли рўйхатга киритганидан кейин Россияда террорчи ташкилот сифатида тан олинган эди.
2021 йил октябр ойида Владимир Путин Россия «Толибон»ни террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқариш бўйича «қарор қабул қилишга яқинлашаётганини», аммо бу қарор яна БМТда қабул қилиниши кераклигини айтганди.
2024 йил декабрида Россияда ташкилотларни террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқаришга рухсат берувчи қонун қабул қилинди. Ҳужжатга кўра, террорчилик ташкилоти фаолиятига қўйилган тақиқни Бош прокурор ёки унинг ўринбосарининг даъвосига кўра суд қарори билан бекор қилинади. Шунга асосан, Бош прокуратура Олий судга «Толибон» ҳаракати фаолиятини тақиқлашни тўхтатиб туриш талаби билан 2025 йил март ойи охирида мурожаат қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter