Рақамли стартаплар дастури амалга оширилади
«Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ-357-сон, 14.10.2024 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, рақамли технологиялар соҳасидаги стартап лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган Рақамли стартаплар дастури амалга оширилади.
Дастурда қуйидаги резидент юридик шахслар иштирок этиши мумкин:
- қуйидаги талабларга мос келувчи стартап лойиҳалар:
- фаолият давомийлиги – 6 ойдан 7 йилгача;
- календарь йилида жами даромади – 10 миллиард сўмдан ошмаган;
- инкубация ёки акселерация дастурини муваффақиятли якунлаганлигини тасдиқловчи ҳужжатга эга;
- рақамли технологияларга асосланган, юқори ўсиш ва хорижий бозорларга чиқиш салоҳияти бўлган бизнес моделга эга;
- стартап лойиҳалар экотизими платформасида рўйхатдан ўтган;
- стартап экотизими иштирокчилари – венчур жамғармалар ва хусусий инвесторлар ҳамда стартап лойиҳалар учун акселерация ва инкубация дастурларини ташкиллаштириш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter