Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қўшма аксилтеррор машқлари ўтказилди (фото)

Қўшма аксилтеррор машқлари ўтказилди (фото)

Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий полигонида МДҲ Аксилтеррор маркази кўмагида Ҳамдўстлик ваколатли органларининг «Шарқ-Аксилтеррор – 2024» қўшма аксилтеррор машқлари ўтказилди.

Ундан кўзланган асосий мақсад террорчилик ҳаракатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш, чегара хавфсизлигига раҳна солувчи террорчилик таҳдидларини зарарсизлантириш ва оммавий тартибсизликларни бартараф этиш бўйича қўшма тадбирларни ўтказишда МДҲга аъзо давлатлар ваколатли органлари фаолиятини такомиллаштиришдан иборат.

Аксилтеррор машқларига ШҲТ ва МДҲга аъзо давлатлар ваколатли органлари раҳбарлари ва вакиллари, манфаатдор халқаро ташкилотлар ваколатли тузилмалари кузатувчилари таклиф этилди.

Муҳим инфратузилма объектларида гаровга олинганларни озод қилиш ва шартли террорчиларни зарарсизлантириш сценарийларини синовдан ўтказиш доирасида махсус ва ҳарбий техникалар, жумладан авиация ва учувчисиз учув аппаратларидан фойдаланилди.

Тадбирга Ўзбекистон Республикаси ДХХ, ИИВ, ФВВ, Миллий гвардия, Мудофаа вазирлиги махсус бўлинмалари, шунингдек Бош Прокуратура ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари жалб қилинди.

Кузатувчилар эътиборига ноқонуний қуролланган террорчилик гуруҳларини йўқ қилиш бўйича махсус ҳарбий операция элементлари ҳамда оммавий тартибизликларни бостириш ва инқирозли вазиятларни бартараф этиш чоралари ҳавола этилди.

Ўтказилган ўқув машқлари давомида шартли террорчилик гуруҳларини зарарсизлантиришга жалб этилган куч ва воситаларнинг юқори даражадаги тайёргарлиги, вазирлик ва идораларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари намойиш этилди.

«Шарқ-Аксилтеррор – 2024» қўшма аксилтеррор машқлари Ҳамдўстлик давлатлари махсус хизматлари ўртасидаги амалий ҳамкорлик муҳим эканини кўрсатди. Машқлар қўшма аксилтеррор тадбирларини режалаштириш ва ўтказиш тажрибасини такомиллаштиришга ҳисса қўшди, террорчилик ҳаракатларини аниқлаш ва уларга чек қўйиш, жамоат тартибини таъминлаш бўйича келишилган ҳаракатлар шакллари ва усулларини ишлаб чиқиш имконини берди.

Ушбу аксилтеррор машқлари МДҲ Аксилтеррор маркази кўмаги остида ўтказилган бу каби тадбирларнинг йигирманчиси бўлиб, уларнинг 6 тасида Ўзбекистон Республикаси иштирок этган.

Умуман олганда, «Шарқ-Аксилтеррор – 2024» қўшма аксилтеррор машқлари ва унинг доирасида бўлиб ўтган тадбирлар иштирокчилар ва кузатувчиларда ижобий таассурот қолдирди. Уларнинг юқори даражада ташкил этилгани, жалб этилган махсус бўлинмаларнинг шахсий таркиби ҳамда бошқа идоралар вакилларининг профессионаллиги алоҳида қайд этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг