Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Путин Россия армияси Украина чегарасини кесиб ўтганини айтди

Путин Россия армияси Украина чегарасини кесиб ўтганини айтди

Президент Владимир Путиннинг айтишича, Россия армияси Курск вилоятида олдинга силжимоқда

Россия президентининг сўзларига кўра, ҳужум «бутун жанговар алоқа чизиғи бўйлаб» амалга оширилмоқда.

«Бир соат олдин менга маълум қилинган сўнгги маълумотлар шуки, бугун тунда 810-бригада жангчилари Россия Федерацияси ва Украина ўртасидаги чегарани кесиб ўтиб, душман ҳудудига кирган», - деди Путин.

Украина томони бунга жавоб берди. Курск вилоятидаги мудофаа тизимидаги ютуқлар ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди, деди Бош штаб вакили Дмитрий Лиховой.

19 февраль соат 15:00 ҳолатига кўра, кун бошидан буён Курск вилоятида 12 та қуролли тўқнашув қайд этилган, улардан учтаси ҳали ҳам давом этмоқда, қолганлари қайтарилган.

Қайтарилган ҳужумлардан бири, тахминан, эрталаб соат 6 ларда, Россия бўлинмасининг Николаево-Дарйино-Журавка йўналиши бўйича Украина давлат чегараси томон юришга уриниши бўлди. «Уриниш муваффақиятсиз тугади», деди Украина Қуролли кучлари Бош штаби вакили.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг