Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент Мирзиёев ТДТнинг норасмий саммитида қатор таклифларни илгари сурди

Президент Мирзиёев ТДТнинг норасмий саммитида қатор таклифларни илгари сурди

Шуша шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити кун тартиби энг долзарб минтақавий ва глобал масалаларни қамраб олди. Президент Шавкат Мирзиёев саммитда сўзлаган нутқида бир қатор таклифларни илгари сурди.

Жумладан:

  • Тошкент шаҳрида Темир йўл маъмуриятлари кенгаши;
  • Нукус шаҳрида Туркий экология кенгаши;
  • Инсон капиталини ривожлантириш илмий-тадқиқот маркази.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Президенти Ғазо секторида зўравонликларни зудлик билан тўхтатиш, тинчлик жараёнларини тезроқ бошлашга, Афғонистон бўйича умумий ва якдил ёндашувларини ишлаб чиқишга чақирди, «Яшил энергетика сари туркий ҳаракат» концепциясини қабул қилиш, аниқ фанлар бўйича Ёшлар туркий олимпиадаси ва Бутунжаҳон туркшунослар конгрессини ташкил этиш ҳамда уларни келгуси йили Ўзбекистонда ўтказишни таклиф этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг