Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда пенсия ва нафақалар миқдори оширилиши мумкинми?

Ўзбекистонда пенсия ва нафақалар миқдори оширилиши мумкинми?

Айрим ижтимоий тармоқ саҳифаларида жорий йил 4 февралида Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари (МИХ) қиймати бир ойда киши бошига 669 минг сўм этиб белгилангани, шу муносабат билан ҳамда Конституциянинг 46-моддаси (қонунда белгиланган пенсиялар, нафақалар ва бошқа турдаги ижтимоий ёрдамнинг миқдорлари расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмас)га кўра, пенсия, нафақа ва қонун билан белгиланган бошқа турдаги ижтимоий ёрдамлар миқдори расман оширилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

2023 йил 1 майда қабул қилинган Конституция янги таҳририда белгилаб қўйилган юқоридаги тарибга мувофиқ, пенсия ва нафақалар миқдори охирги марта 2024 йил 30 апрель куни ПФ–69-сон Фармон билан МИХ қийматига тўғриланган. 

Ўз навбатида, 2024 йил 12 августдаги Президентининг «Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони билан пенсия ва нафақалар миқдори ўтган йилнинг 1 сентябридан бошлаб 15 фоизга оширилган ва жумладан:

  • иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – ойига 745 000 сўм;
  • боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 745 000 сўм этиб белгиланган.

Шунга кўра, Статистика агентлиги белгилаган жорий йил 4 февралдаги минимал истеъмол харажатлари қийматининг янги миқдори (669 минг сўм) айни пайтдаги пенсия ва нафақалар миқдоридан кўп эмаслиги сабабли, Конституциянинг 46-моддаси тартибида, уларнинг оширилишига асос қолмайди.

(Қайта таҳрирланган)

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг