11 ойда 275 мингдан ортиқ фуқарога янги пенсиялар тайинланди
Пенсия жамғармаси томонидан жорий йилнинг 11 ойи давомида 275 401 нафар фуқароларга янги пенсиялар тайинланди.
- 216 319 нафар фуқароларга ёшга доир пенсия;
- 41 705 нафар фуқароларга ногиронлик пенсияси;
- 17 377 та оилага боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган.
Маълумот учун, 2024 йил 1 декабрь ҳолатига Пенсия жамғармаси ҳисобида туриб пенсия олувчи фуқаролар сони 4 096 500 нафарни ташкил қилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter