Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда агродронлар ишлаб чиқарилади

Ўзбекистонда агродронлар ишлаб чиқарилади

“Навоий” эркин иқтисодий зонасида қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун мўлжалланган учувчисиз учиш аппаратлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган. Бу борада Россиянинг FlySeeAgro компанияси билан 5 йиллик инвестиция дастурини амалга ошириш бўйича меморандумни имзоланган.

EastFruit’нинг ёзишича, лойиҳанинг умумий қиймати қарийб 80 миллион долларни ташкил этади, бироқ ишлаб чиқариш ҳажми параметрлари ҳали эълон қилинмаган. Меморандум доирасида томонлар лойиҳанинг йўл харитасини ишлаб чиқиш, сармояларни жалб қилиш бўйича бош режани яратиш, ишлаб чиқариш масалаларида кўмаклашиш бўйича ишчи комиссия тузиш бўйича келишувга эришган.

Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун мўлжалланган дронларни ишлаб чиқариш жараёнида россиялик мутахассислар иштироки кўзда тутилган. Лойиҳа доирасида Ўзбекистонда малакали кадрлар тайёрлаш, завод ва дастурга жалб қилинган Ўзбекистон саноат корхоналарини бошқариш тизимини яратиш ҳам назарда тутилган.

Режага кўра, тайёр маҳсулот ташқи бозорга ҳам экспорт қилинади. FlySeeAgro компанияси Ўзбекистонни Яқин Шарқ бозорларига чиқиш учун трамплин сифатида кўрмоқда.

FlySeeAgro компанияси қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган дронларни ишлаб чиқариш, энтомофаглар (йиртқич ҳашаротлар) ёрдамида ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш билан шуғулланади ва ўзини Россияда дронларни инсон фаолиятининг турли соҳаларига интеграциялаш соҳасида етакчи компания сифатида кўрсатади. Агробизнесни ривожлантириш бўйича 5 йиллик тажрибага эга эканини таъкидлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг