Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон ТИВ Яқин Шарқдаги вазият бўйича баёнот берди

Ўзбекистон ТИВ Яқин Шарқдаги вазият бўйича баёнот берди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги вазият бўйича мамлакатнинг расмий тутумини эълон қилди.

«Ўзбекистон Республикаси Яқин Шарқдаги вазият кескинлашувининг янги босқичидан чуқур хавотирда», – дейилади ТИВ баёнотида.

Шунингдек, Ўзбекистон томони барча тарафларни босиқликка, ҳарбий ҳаракатларни давом эттиришдан тийилишга ҳамда можарони энг қисқа фурсатларда сиёсий тартибга солиш учун мумкин бўлган барча чораларни кўришга чақирган.

«Мазкур минтақадаги кескинликнинг авж олиши янада жиддий оқибатларга ва кенг кўламли ҳарбий қарама-қаршиликларга олиб келиши мумкин деб ҳисоблаймиз», – дейилади баёнотда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг