Ўзбекистоннинг Афғонистон халқига инсонпарварлик юки етказиб берилди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи билан Ўзбекистон халқининг бағрикенглик кўмаги сифатида Афғонистон аҳолисини бепул тиббий кўрикдан ўтказиш, зарур озиқ-овқат ҳамда дори-дармон воситалари шаклидаги инсонпарварлик юки Афғонистон халқига етказиб берилди.
Шунингдек, жами 9 вагондан иборат «Саломатлик» тиббий-санитар ёрдами жорий йил 25-30 декабрь кунлари ўзбекистонлик малакали шифокорлар томонидан Афғонистоннинг Балх вилоятида бир гуруҳ аҳоли бепул тиббий кўрикдан ўтказилади.
Қайд этилишича, мазкур инсонпарварлик ёрдами Ўзбекистон ва Афғонистон ҳукуматларининг учрашувида афғон халқини Ўзбекистон шифокорлари томонидан бепул тиббий кўрикдан ўтказишда кўмак кўрсатиш сўровига асосан амалга оширилмоқда.
Инсонпарварлик юклари Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳамда Транспорт ва Ташқи ишлар вазирликлари, шунингдек, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ мутасаддилари томонидан етказиб берилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter