Ўзбекистонга даволаниш учун келаётганлар сони кескин ошди
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-июль ойларида жами 67,4 минг нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 31,1 минг нафарга ёки 85,8 % га ошган.
Жорий йилнинг январь–июль ойларида Ўзбекистонга даволаниш мақсадида келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:
Тожикистон — 51 603 нафар;
Қозоғистон — 7 735 нафар;
Қирғиз Республикаси — 6 218 нафар;
Россия — 1 135 нафар;
Туркманистон — 587 нафар;
Туркия — 24 нафар;
Афғонистон — 19 нафар;
Озарбайжон — 9 нафар;
бошқа давлатлар — 61 нафар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter