Ўзбекистонда даволаниш учун энг кўп қайси давлатлардан келишмоқда?
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-ноябрь ойларида жами 98,8 минг нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 43,1 минг нафарга ёки 77,3 % га ошган.
Жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон Республикасига даволаниш мақсадида келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича тақсимланган:
Тожикистон — 75 466 нафар;
Қозоғистон — 11 383 нафар;
Қирғиз Республикаси — 9 205 нафар;
Россия — 1 746 нафар;
Туркманистон — 794 нафар;
Афғонистон — 44 нафар;
Туркия — 39 нафар;
Украина — 17 нафар;
Озарбайжон — 15 нафар;
АҚШ — 12 нафар;
Бошқа давлатлар — 82 нафар
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter